Гватемаладаги ер ўпирилиши жабрланувчилари учун 2 млн доллар маблағ эвазига 200та уй қурилади

Жаҳон 13 Октябрь 2015 1200

Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула муниципалитетида 3 октябрь куни юз берган ер кўчкиси туфайли 280 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси томонидан маълум қилинган.

Бу маълумотларга кўра, 100га яқин киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрга ўтар кечаси мамлакат пойтахтидан 15 км масофада жойлашган Камбрай-2 қишлоғида ер ўпирилиши юз берган, бу ҳодиса туфайли 200та уй тупроқ остида қолган.

Мамлакат президенти Алехандро Мальдонадо уйсиз қолган аҳоли учун янги уйлар қуриб берилишига ваъда қилган.

"Биз тез орада қурилиш ишларини бошлаймиз. Ҳар бир оила учун 50 кв м (6х15 м) майдондан иборат ҳовли берилади", дейди президент.

Маълум қилинишича, янги уйлар қурилиши учун 2 млн доллар маблағ сарфланади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар