Жанубий Кореяда яна бир марта MERS коронавируси қайд этилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 1916

Жанубий Кореяда MERS коронавирусидан даволанган одам бу хасталик билан қайта касаллангани қайд этилди.

Ёнхап агентлиги хабарига кўра, беморнинг вирус билан қайта касаллангани тасдиқланган.

Шунга қарамасдан, у бошқалардан ажратиб қўйилмагунга қадар шифохона умумий бўлимидаги беморлар билан алоқада бўлган.

Ҳозирги вақтда вирус аниқланган бемор Сеулдаги "Самсон" шифохонасида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасида шу йилнинг май ва июнь ойларида MERS короновируси кенг тарқалди. Натижада бу касаллик туфайли жами 186 киши зарарланиб, улардан 36 нафари ҳаётдан кўз юмган эди. Шундан буён ҳозирга қадар мазкур касаллик қайталамаганди.

Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси — MERS касаллигига илк чалиниш ҳолати Саудия Арабистонида 2012 йилда рўй берган бўлиб, хасталик Яқин Шарқ, Жанубий Корея, Таиланд ва бошқа бир қатор мамлакатларга тарқалди. У эрта босқичларда ҳеч қандай алоҳида аломатларни юзага чиқармайди. Одатда иммунитети суст, сурункали ўпка касалликлари ва буйрак етишмовчилиги мавжуд инсонлар ушбу касалликни осон юқтириб олади. Ҳозирча хасталикка қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар