Жердан Шакири: Швейцария терма жамоаси Евро-2016 турнири финалигача бора олади

Спорт 13 Октябрь 2015 1523

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жердан Шакири Евро-2016 саралашининг сўнгги турида Эстония билан ўтказилган ғалабали ўйиндан (1:0) кейин журналистлар билан гаплашди.

У ўз терма жамоасининг Францияда 2016 йили ўтказиладиган Европа чемпионати турниридаги имкониятларига юқори баҳо берган.

"Эстонларда яхши жамоа бор. Улар ўйинни яхши бошлашди ва ғалаба учун ҳаракат қилишди. Лекин якунда биз ғалаба қилдик. Йўлланмани олдинроқ ҳал қилган бўлсакда, бу ўйиндаги ғалаба биз учун муҳим эди. Футболчилар ғалабали кайфиятни сақлаб қолишлари керак.

Эстонлар фаол равишда босим уюштиришди. Иккинчи таймда улар чарчай бошлашди. Ахир 90 дақиқа давомида прессинг уюштириб ўйнаб бўлмайди. Шунинг учун бизда ҳужумлар қилиш учун кўпроқ имкониятлар юзага кела бошлади.

Биз энди Францияга ўз кучимизга ишонган ҳолда боришимиз мумкин. Аввалига гуруҳлар қай кўринишда бўлишини кўришимиз керак. Бизнинг жамоа ёш ва футболчилар кучга тўла. Бу жамоа биринчи учрашувни ғалаба билан бошласа, камида финалгача бора олади", дейди Англиянинг "Сток Сити" жамоаси футболчиси.

Кўпроқ янгиликлар