Навоий вилоятининг Кармана туманида ўзаро аҳду паймон қилган йигит-қиз қариндошларининг бойликларига кўз олайтириб, кўп миқдордаги моддий қимматликларни ўғирлашди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Ҳамид ва Маржона мактабдан севишиб юришган. Бир куни Ҳамид Маржонанинг амакиси 3 минг доллар тўплаб қўйганини эшитиб, қизни ўғриликка кўндирган. Қиз амакисининг уйига кириб, бу пулларни олиб чиққан.

Ўғриликка ўрганиб қолган ошиқлар энди Маржонанинг ўз уйига киришга қарор қилишган. Маржона уй калитини Ҳамидга олиб берган. У дўсти Одил билан қизнинг уйига кириб, 28 млн сўм пул ва 15 млн сўмлик заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетишган.
Жиноятчилар пулларни тақсимлаётганида шаҳар хиёбонида қўлга олинган.