АҚШ президентлигига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон сайловларда ғалаба қозонса, рэпер Канье Уэстга ҳукуматда иш таклиф қилишини билдирди. Бу ҳақда NME ресурси хабар бермоқда.
Канье Уэст 2020 йилда президентликка “ҳаракат қилиб кўриши”ни айтганда Клинтон хоним унга кутиб туришни тавсия қилди, негаки унинг ўзи иккинчи муддатга ҳам номзодини қўйишини маълум қилди. Унгача эса рэпер “тажриба ошириш” учун ҳукуматда ишлаб туриши мумкин бўлади.
“Бу элчи роли ёки яна бошқа нарса бўлиши мумкин, ҳаммаси унинг танловига боғлиқ”, - деди сиёсатчи.