Клинтон ўзини гаражда терилган робот деб атади

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2393

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон журналистлар билан мулоқот чоғида ҳазиллашишга қарор қилди. BuzzFeed нашрининг ёзишича, ундан нега ҳеч қачон терламаслиги сўралганида, хоним аслида инсон эмас, роботлигини таъкидлаган.

“Биринчи навбатда сиз шуни тушунишингиз керакки, мен инсон эмасман, - деди у. – Мени Пало-Альто шаҳридаги гаражда теришган”.

Шунингдек, у терламайдиган бошқа кўплаб инсонларни учратганини маълум қилди.

“Бу шундай фикрга олиб келадики, исми ошкор қилинмайдиган бу шахс бутун бошли роботлар ирқини яратгандир”, - хулоса қилди Клинтон хоним.

Кўпроқ янгиликлар