KUN.UZ дайжести: 13 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 13 Октябрь 2015 5088

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 13 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Швецияда соқол қўйган эркаклар клуби аъзолари ИШИД террорчилари деб янглиш қабул қилинди>>

Швецияда соқол қўйган шведлар клуби аъзолари қора байроқ билан суратга тушаётган пайтда воқеа жойига полиция ташриф буюрди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларини деразаси тагида террорчилар йиғилаётганини таъкидлаган маҳаллий вакил чақиртирган. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда. 

Ўлик деб ҳисобланган ҳинд текшириш учун ёрилишига бир дақиқа қолганда ҳушига келди>>

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида яшовчи 45 ёшли эркак шифокор хато тарзда уни ўлик деб топгандан кейин танасини текшириш учун ёрилишига бир дақиқа қолганда ҳушига келди, деб ёзмоқда The Daily Mail нашри.

ОАВ: Sony Дэниел Крейгдан “жим бўлиш”ни талаб қилди>>

Sony компанияси вакиллари Дэниел Крейгдан “жим бўлиш”ни талаб қилди, деб хабар қилади Page Six портали.

Клинтон ўзини гаражда терилган робот деб атади>>

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон журналистлар билан мулоқот чоғида ҳазиллашишга қарор қилди. BuzzFeed нашрининг ёзишича, ундан нега ҳеч қачон терламаслиги сўралганида, хоним аслида инсон эмас, роботлигини таъкидлаган.

Песковнинг қизи: отамнинг Навка билан тўйи аслида бўлмаган эди>>

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қизи Елизавета журналист Ксения Собчакка берган интервьюсида отасининг Татьяна Навка билан тўйи бўлмаганини хабар қилди.

Швейцарияликлар автопилот ва дронга эга спорткар яратишди>>

Швейцариянинг Rinspeed компанияси Etos номли янги автомобиль прототипини ишлаб чиқди. Компания гибрид спорткар деб атаётган концепт 2016 йил январда Лас-Вегасда CES истеъмолчилик электроникаси кўргазмасида намойиш қилинади.   

АҚШлик фермер 893 кг оғирликдаги улкан қовоқ етиштириб, 12 минг доллар ютиб олди>>

АҚШда ҳар йили ўтказиладиган танловда энг йирик қовоқ аниқланди. Бу танловда Орегон штатидан келган фермер ғолиб бўлди, у етиштирган маҳсулот вазни 893,1 кг тош босди ва унга 12 минг доллар миқдоридаги мукофот берилди.

Америкалик аёл суд орқали қўлини синдирган 12 ёшли жиянидан 127 минг доллар талаб қилмоқда>>

Манхэттенда истиқомат қилувчи аёл ногоҳон билагининг синишига сабаб бўлган жиянидан 127 минг доллар талаб қилмоқда, дея ёзди Daily News.

Виталий Кличко “сосиска” эмаслигини исботлади>>

Собиқ боксчи, Киев шаҳри ҳокими Виталий Кличко “сосиска” эмаслигини исботлади, деб хабар беради РИА “Новости-Украина” агентлиги.

Клинтон хоним Канье Уэстга ҳукуматда лавозим ваъда қилди>>

АҚШ президентлигига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон сайловларда ғалаба қозонса, рэпер Канье Уэстга ҳукуматда иш таклиф қилишини билдирди. Бу ҳақда NME ресурси хабар бермоқда.

«Формула-1» пойгачиси Льюис Ҳэмилтон Путинга қарата шампан виноси сепди>>

Буюк британиялик автопойгачи Льюис Ҳэмилтон Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган «Формула-1» пойгаларининг навбатдаги босқичидаги ғалабадан кейинги тақдирлаш маросимида шампан виноси кўпикларини Россия президенти Владимир Путинга қарата сепди, деб ёзади spletnik.ru интернет-нашри. 

Америкалик жуфтлик Чикагодаги югуриш марафони давомида турмуш қуришди>>

Америкалик аёл Стефани Рейнхарт шаҳар кенгаши биносида турмуш қуришни истаганди. Унинг эри Марк Йокель эса оиласи ва дўстлари билан улкан тадбир орқали ўз тўйини ўтказишни хоҳлаганди.

Дубай шаҳзодаси яна бир марта ов қилиш учун Ўзбекистонга келди (фото)>>

11 октябрь куни Дубай амирлиги тахтининг валиаҳди бўлмиш шаҳзода Ҳамдам бин Муҳаммад ал Мактум Ўзбекистонга келган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар