КХДР ҳукмрон партияси юбилейида дельфинлар шоуси намойиш этилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2730

КХДР Корея меҳнат партиясининг 70 йиллигини нишонлашда давом этар экан, ҳарбий параддан сўнг дельфинлар иштирокида шоуни намойиш этди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Ташриф буюрганлар шоуни тик оёқда томоша қилишди, энг яхши жойларни эса Шимолий Корея халқаро оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ажратиб берди.

Нашр маълумотига кўра, дельфинария учун арена қурилишини КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи назорат қилиб турди. Дельфинлар чиқишидан сўнг Пхеньян аҳолиси кенг миқёсли мушакбозликка гувоҳ бўлишд.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Ким Ир Сен майдонида Корея Меҳнат партияси ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Трибунада парадни мамлакат раҳбари Ким Чен Ин, давлат мулозимлари, шунингдек, Хитой Коммунистик партиясининг сиёсий бюроси фахрий аъзоси Лю Юньшань биргаликда кузатиб борди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар