Мексикада собиқ губернаторнинг ҳаётига суиқасд амалга оширилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2095

Мексика штатларидан бирининг собиқ губернатори Колима шағридаги ресторанда 2 нафар қуролланган шахснинг ҳужумига йўлиқди.

Айни вақтда унинг аҳволи оғирлиги, лекин унинг ҳаёти сақлаб қолингани айтилган.

Маълум қилинишича, Фернандо Морено Пенья Колимадаги университетда аввал декан бўлиб ишлаган шахс билан овқатланиш учун ресторанга келганида 2 нафар қуролли шахс унга қарата ўт очишган. Натижада собиқ амалдор олти жойидан жароҳатланган.

Ҳужум қилувчилар зудлик билан воқеа жойини тарк этишган ва уларни топишнинг иложи бўлмаяпти.

52 ёшли Фернандо Морено Пенья 1997 йилдан 2003 йилгача Колима штатини бошқарган.

Ушбу штатдаги портда гиёҳвандфурушлик билан шуғулланадиган жиноятчилар гуруҳи ин қурган.

Қайд этиш керакки, Пеньядан кейин штатга губернатор бўлган Густаво Васкес шубҳали авария туфайли ҳалок бўлган, ундан кейинги губернатор Иисус Кавазос 2010 йилда ўлдириб кетилган.

Маълумотларга кўра, 2007 йилдан буён Мексикада ҳукумат кучлари ва жиноятчилар ўртасидаги тўқнашувлар туфайли 100 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар