Нидерландия хавфсизлик кенгашининг якуний ҳисоботида Донбассда Малайзиянинг Boeing-777 самолёти 9M38 ракетаси билан уриб туширилгани айтилди.

Ҳужжатда кўрсатилишича, ракета 9N314M ҳарбий қисми билан жиҳозланган бўлиб, унинг ичида портлатувчи ва икки қават тайёр темир фрагментлари бордир.

Ҳужжат бугун Гаагада оммалаштирилди. У билан параллель равишда Россиянинг “Алмаз-Антей” концерни ўз ҳисоботини эълон қилиб, лайнер Украина томонидан уриб туширилганини таъкидлади.