Нидерландлар Украинадаги Boeing ҳалокати сабаблари бўйича тергов натижаларини эълон қилади

Жаҳон 13 Октябрь 2015 4269

Голландия ҳарбий ҳаво кучларининг Гилзе-Рейн базасида Нидерландлар хавфсизлиги бўйича кенгаш раиси Тьиббе Йустра қарийб 15 ой давом этган тергов ишлари якунларига бағишланган ҳисоботни эълон қилади.

Ҳужжатда тўртта асосий саволга жавоб берилган бўлиши керак. Малайзиядан Нидерландияга парвозни амалга ошираётган самолётнинг ҳалокатга учрашига нима сабаб бўлгани уларнинг энг асосийси ҳисобланади. Ҳисоботда, шунингдек, можаролар ҳудуди устидан парвознинг амалга оширилгани сабаби тўғрисида ҳам хулосалар ўрин олган. Шу билан бирга, у нима учун авиафалокат қурбонларининг яқинлари икки кундан тўрт кунгача Boeing бортидаги яқинларининг жойлашган ўрни тўғрисида голланд ҳукумати тасдиғини кутгани масаласига жавоб талаб қилади. Ниҳоят, ҳисоботда лайнер қулашни бошлаган вақтда одамларнинг нималарни ҳис этгани даражаси тўғрисидаги саволга жавоб берилади.

Хабарда қайд этилишича, мазкур тергов айбдорлик ёки жавобгарлик масаласи билан шуғулланмади. Ушбу мақсадлар голланд прокуратураси олиб бораётган жиноят ишида кўриб чиқилади.

Бу борадаги дастлабки тахминий ҳисобот 2014 йил 9 сентябрда эълон қилинган эди. Унда мутахассислар самолёт ҳалокатига “кўп миқдордаги юқори даражада қувватлантирилган зарраларнинг тушиши, натижада самолёт ҳаводаёқ парчаларга бўлиниб кетгани” айтилганди.

“Malaysia Airlines” авиакомпаниясига тегишли Boeing-777 йўловчи самолёти 2014 йилнинг 17 июль куни MH17 рейси бўйича Амстердамдан Куала-Лумпурга парвозни амалга ошираётган вақтда Украинанинг Донецк вилояти устида ҳалокатга учраган эди. Натижада самолёт бортидаги 298 киши ҳаётдан кўз юмди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар