12 октябрь куни Афғонистон жанубида портлаш содир этилиши оқибатида бир полициячи ҳаётдан кўз юмди, яна бири жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News агантлиги хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, террорчи-худкуш Қандаҳор вилоятида ўзини портлатиб юборган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмади.

Ҳозирча бирорта ҳам террористик гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.