Ўлик деб ҳисобланган ҳинд текшириш учун ёрилишига бир дақиқа қолганда ҳушига келди

Жамият 13 Октябрь 2015 4520

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида яшовчи 45 ёшли эркак шифокор хато тарзда уни ўлик деб топгандан кейин танасини текшириш учун ёрилишига бир дақиқа қолганда ҳушига келди, деб ёзмоқда The Daily Mail нашри.

Нашр исмини келтирмаётган эркак автобусда ҳушидан кетиб қолган. Полиция уни шифохонага олиб борган, бу ерда шифокорлар унинг пульси урмаётганини қайд қилиб, уни ўлган деб хулоса чиқаришган. Бош шифокор Рўхан Рўхекар шифокорлик хатосининг олдини олиш учун беморни хона ҳароратида 2 соатга қолдиришни талаб қиладиган шифохона қоидасига зид равишда, “жасад”ни ўликхонага жўнатган.

Ўликхона ходимларининг айтишича, улар эркак танасини эндигина ёрмоқчи бўлганларида “жасад”нинг қорни чиқиб-тушаётганини пайқаб қолишган. Нашр ҳинднинг тўсатдан ўзига келиши сабабларини келтириб ўтмаган.

Бош шифокор эркакнинг ўзига келганидан хабар топгач, унинг ўлими ҳақидаги хулосани йўқ қилиб юборган, бироқ кейинроқ унинг бу қилмиши ошкор бўлган.

Шифохона ходимлари воқеа жойига етиб келган полициячиларни дарров ичкарига қўйишмаган. Кейинроқ полиция инспектори бу ҳолат шифокорлик масъулиятсизлигининг жиддий ҳолати эканлигини ҳамда бош шифокордан тергов натижалари ҳақида ҳисоботни кутиб қолишини айтган.

Шифохона раҳбари шифокор Сулаймон Мерчант инсон жароҳат олганда ёки карахт ҳолга тушганда пульс сезилмаслиги оддий ҳол эканлигини айтган. Унинг айтишича, Рўхекар яқиндагина ўз лавозимида ишлай бошлаган ва барча жараёнлардан яхши хабардор бўлмаган. Мерчантнинг айтишича, айбдор ҳайфсан олган.

"Ҳаётга қайтиб келган" эркак ҳозирда қулоқ инфекцияси ва тўйиб овқат емасликдан даволанмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар