2015 йилнинг дастлабки 6 ойи ичида Ўзбекистонда ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмидан 1,5 млрд долларни (21,3 фоиз) 11 фоизлик ўсиш билан хорижий маблағлар ва кредитлар, шу жумладан 1,2 млрд долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки берган маълумотлар дарак бермоқда.

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 160,9 млн долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилди. Кичик бизнесни ривожлантириш учун халқаро молиявий институтларнинг 86,4 млн долларлик кредит линиялари ўзлаштирилди.

Ўзбекистон банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳавий ҳужжатларни тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси кўмагида кичик бизнес субъектларининг 16,7 млрд сўмлик 24 та лойиҳаси молиялаштирилди.