Ўзбек-қирғиз чегараси участкасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қарши курашиш учун ҳамкорликдаги чегара идораси очилади, дея хабар қилди РИА “Новости” мазкур лойиҳани амалга оширган БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC)нинг Тошкентдаги бюроси маълумотига асосланган ҳолда.

Идора “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида ташкил этилиб, унинг жиҳозланиши Бишкек, Тошкент ва халқаро шериклар томонидан амалга оширилади.

UNODC вакилининг ойдинлик киритишича, идора разведка маълумотларини айирбошлаш механизмлари ва икки мамлакат чегара тузилмалари ўртасида алоқани ташкил этиш бўйича лойиҳа доирасида фаолият кўрсатади. Чегаралар бўйлаб яна бир нечта шу каби идоралар ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудлари орқали “Шимолий йўналиш” деб номланувчи Афғонистондан Россия, сўнгра Европа мамлакатларига ҳар йили 100 тоннагача кучли таъсир кўрсатувчи наркотик моддалар олиб ўтиладиган гиёҳванд моддаларни етказиб бериш бўйича дунёдаги йирик наркооқим жойлашган.