12 октябрь куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Аҳолининг санитар-эпидемиологик фаровонлигини таъминлашнинг қонуний тизими, тўпланган тажриба ва устувор вазифалар” мавзуидаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вазирликлар, идоралар республика санитария-эпидемиология хизмати вакиллари иштирок этди.
Тадбирда соҳада мамлакатда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Хусусан, охирги йилларда инфекцион хасталикларга чалиниш фоизининг сезирларли даражада пасайиши қўлга киритилган ижобий ютуқлар қаторида эсга олиб ўтилди.