Ўзбекистонда Жанубий Кореяда таҳсил олиш учун педиатрлар ўртасида танлов эълон қилинди

Жамият 13 Октябрь 2015 1735

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги “Кўп ихтисосли болалар тиббий марказини яратиш” лойиҳаси доирасида ушбу марказда ишга жойлашадиган мутахассисларнинг Корея Республикасида таҳсил олиши кўзда тутилганини маълум қилди.
Шу билан боғлиқ равишда Пусан Миллий университети Янгсан шифохонасида бир йиллик таҳсил олиш учун мутахассислар ўртасида қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилинди:
1. Болалар кардиологияси;
2. Болалар юрак-томир жарроҳлиги;
3. Болалар неврологияси;
4. Болалар нейрожарроҳлиги;
5. Болалар жарроҳлиги (кам инвазив жарроҳлик);
6. Болалар ортопедияси;
7. Болалар офтальмологияси;
8. Болалар эндокринологияси;
9. Болалар нефрологияси;
10. Болалар аллергияси, респиратор ва критик ёрдам;
11. Болалар инфекцияси ва клиник иммунология;
12. Болалар гастроэнтрологияси ва нутрициологияси;
13. Болалар пластик жарроҳлиги;
14. Болалар радиологияси;
15. Болалар анестезиологияси;
16. Болалар гематологияси ва онкологияси;
17. неонатология ва критик ёрдам;
18. Болалар реабилитацияси;
19. Лаборатория тиббиёти.
Танловда иштирок этиш учун инглиз тилини билиш шарт. Танлов бўйича саралаш Пусан Миллий университети вакиллари томонидан ўтказилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар