Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан конлар очилиши учун тўланадиган мукофот пули тўлаш тартибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz сайти ёзмоқда.
Низомга кўра, янги конлар очилиши, шунингдек, янгиларининг тубдан қайта баҳоланиши учун тўланадиган пуллар қайси ташкилотлар томонидан тўланиши кўрсатиб берилган. Жумладан, конларни очиш ва қайта баҳолаш учун Давлат геология қўмитаси, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан углеводород хом ашёси кони очилиши учун “Ўзбекнефтегаз” МХК мукофот пули тўлайди.