Путин АҚШнинг Суриядаги ҳаракатида мантиқ кўрмаяпти

Жаҳон 13 Октябрь 2015 8385

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларида бирор-бир маъно кўрмаяпти, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».

“Якшанба куни Америка авиацияси Алепподаги электростанция ва трансформаторни бомбардимон қилди. Нега улар бу ишни қилишди? Бу ишлари билан кимни жазолашди? Бу ерда қандай маъно бор? Умуман тушунарсиз”, — деди Россия етакчиси.

Путин АҚШнинг хатолари кам, мўлжалга олган нишонлари аниқ бўлишига умид билдириб қолди.

Кўпроқ янгиликлар