Путин иқтисодий инқирознинг чўққиси ўтганлигини маълум қилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 4777

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Россия иқтисодиёти қийин босқичдан ўтиб олиб, янги шароитларга мослашиш босқичида турибди.

“Айрим мутахассисларнинг фикрича, ва мен уларга қўшиламан, инқирознинг чўққисига етиб бўлдик, деб айтса бўлади, ва Россия иқтисодиёти иқтисодий ҳаётнинг ўзгараётган қоидаларига ишонч билан мослашиб бормоқда”, - деди у “ВТБ Капитал”нинг форумидаги чиқишида.

Унинг сўзларига қараганда, бу жараён барқарорлашувнинг биринчи белгисидир. Иқтисодиётнинг айрим секторларида тушиш кузатилгани билан, вазият яхшиланишига ҳам ҳаракатлар бор. Бу айниқса қишлоқ хўжалигида сезилмоқда.
Шунингдек, Россия етакчиси жорий йилнинг учинчи чорагида мамлакатга капитал кириб келиши оқими сезиларли кучайганини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар