Қозоғистон ва БАА ўртасидаги визалар бутунлай бекор қилинади

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2358

Қозоғистон ва БАА ТИВлари икки томонлама визаларни бутунлай тугаллаш тўғрисидаги музокараларни бошлаш ҳақида келишувга эришдилар. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Рапил Жўшибоев 12 октябрь куни Абу Дабида амирликлардаги ҳамкасби Аҳмад ал-Жирман билан учрашув ўтказади.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларни янада очиқлаштириш масаласи кўриб чиқилади.
Жирман, ўз навбатида, БАА яқин вақт ичида ўзаро инвестициялар бўйича ҳукуматлараро келишув имзолашга тайёрлигини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар