Остона шаҳрида валюта алмаштириш шохобчаси хўжайинларидан 900 минг долларга яқин пулни алдов йўли билан ўзлаштирган қозоғистонлик 30 ёшли аёл фирибгарликда айбдор деб топилиб, 6 йил 8 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда КазТАГ 12 октябрь куни хабар берди.

Суд ҳукмига биноан, аёлнинг мол-мулки мусодара қилиниб, умумий тартибда жазони ижро этиш колониясида қамоқ муддатини ўтайдиган бўлди.

Тергов ҳужжатларида келтирилишича, Павлодар вилоятидан бўлган аёл жами бўлиб уч нафар валюта алмаштириш шохобчалари эгасидан турли ёлғон ваъдалар, қизиқарли таклифлар эвазига 890,5 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.