Қувада шифокорни шантаж қилган аёл қўлга олинди

Жамият 13 Октябрь 2015 4749

Фарғона вилояти Қува туман шифохонаси жарроҳи Маҳмуд Бўронов Гулсанам Жабборова исмли аёл унга туҳмат қилаётгани юзасидан тегишли идораларга шикоят қилди. Ўтказилган тезкор тадбирда аёл ундан 1.5 млн сўм олаётганида қўлга олинди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида ёритилди.

Айтилишича, Жабборова келинини шифохонага олиб борган. У ерда келини жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Икки кундан сўнг беморнинг ҳолати ҳақида суҳбатлашаётиб, Жабборова Бўронов “учрашиб туриш”ни таклиф қилган. Аммо оилали эркак бу таклифни рад қилгани аёлга хуш келмаган. Натижада у товламачилик қилиб эркакни қўрқита бошлаган, унга тегажоғлик қилишда айблаган, бу ҳақда гап тарқатишини ва қаматиб юборишини айтиб таҳдид қилган.

Жумладан, туман ИИБга ариза ёзиб, сўнг яна қайтариб олган, Бўроновнинг таҳликага тушганини пайқаб, ундан “жим юриши” учун 1.5 млн сўм талаб қилган. Шунда шифокорнинг ўзи ИИБга ариза ёзишга мажбур бўлган.

Судда аёлнинг қилмишлари аниқланиб, Бўроновнинг номи оқланди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар