Рамзон Қодиров Ливияда озод этилган матроснинг Грознийга етиб келганини маълум қилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2758

Ливияда қўлга олинган “Механик Чеботарев” танкеридан озод қилинган россиялик матрос Павел Магатин Чеченистон пойтахти Грознийга етиб келди. Бу ҳақда Чеченистон президенти Рамзон Қодиров маълум қилди.  

“Павел Магатин Грознийга етказилди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бирор-бир тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаяпти. 13 октябрь, сешанба куни Павел Астраханда бўлади”, деб ёзди Қодиров инстаграмдаги саҳифасида.

Аввалроқ Магатин Чеченистон ҳукумати кўмагида озод қилингани маълум бўлганди. Хабарда, шунингдек, танкерда ошпаз бўлиб ишлаган Ключникова исмли аёл ҳам озод этилгани маълум қилинди.    

“Ливия ҳукумати билан музокаралар ўтказиш учун мен томондан Триполига Чеченистон раҳбари маслаҳатчиси, Россия Давлат думаси депутати Адам Делимханов юборилди. У Ливиянинг янги умумий конгресси раиси (президент) Нури Абусамоний билан учрашди ва менинг номамни етказди”, деб музокаралар тафсилотларини изоҳлаб берди Қодиров ва яқин орада танкер экипажининг қолган аъзолари ҳам озод этилишига умид билдирди.

Қодиров ушбу муносабат билан Ливия бош вазири Халифа ал-Ҳавволга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маълумот учун, танкер сентябрь ойи ўрталарида нефть контрабандасида айбланиб Ливия портида қўлга олинганди. Кема оператори экипаж ноқонуний ҳибсга олингани ва ҳеч қандай “ҳуфиёна” ташишлар билан шуғулланмаганини таъкидламоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар