Москвада жамоат транспортида портлатилиши керак бўлган бомбани гумон қилинувчилардан бири Чеченистондан келган поездда олиб келган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати терговчиси маълум қилди.

“Гумонланувчилардан бири Аслан Бойсултонов Грозний темир йўл вокзалида ўқ-дори, детонатор, портловчи моддалар олган ва темир йўл ҳамда жамоат транспортида уларни Москвага олиб келган ва уларни уйида тинтувда топилгунга қадар сақлаган”, деб айтди терговчи суд йиғилишида.

Аввалроқ Москвада терактга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинганлардан икки нафари ўз айбини тан олгани маълум қилинганди.