Россиянинг Суриядаги элчихонаси ҳудудига иккита мина ташланди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига дипломатик вакилликнинг биринчи котиби Эльдар Қурбанов маълумот берди.
Воқеа жойида ҳеч ким зарарланмади.

Шунингдек, элчихона яқинида шу куни митинг ўтказилганини тасдиқлади.
Россия Сурияда ҳарбий операция бошлаганидан буён унинг бу мамлакатдаги элчихонасида кўнгилсиз воқеалар тез-тез такрорланмоқда. Бир неча бор элчихона биноси ўққа тутилди.