Америкалик машҳур боксчи, Россия фуқаролигини қабул қилган Кичик Рой Жонс 12 декабрь куни Москва шаҳрида 90,71 кг. вазн тоифасида Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA) йўналиши чемпионлиги учун (супер чемпионлик) рингга чиқади. Бу ҳақда ТАСС боксчининг промоутери берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

«Кейинги ҳафтада Москвада унинг рақиби билан биргаликда матбуот анжумани ташкил қилинади. Жанг WBA «суперчемпион»лиги учун 12 декабрь куни «ВТБ Ледовый дворец» муз саройида бўлиб ўтади», - дея таъкидлади Хрюнов.

Ҳозирда мазкур вазн тоифасида «мунтазам» чемпионлик камарига россиялик Денис Лебедев (2012 йилдан буён) эгалик қилиб келмоқда.

Промоутернинг сўзларига кўра, Рой Жонс 14 маротаба WBA йўналиши чемпионлиги камарини ҳимоя қилган. Шунингдек у бошқа ўзидан юқорироқ бўлган вазн тоифаси суперчемпионлигини ҳам қўлга киритган. Шу боисдан мазкур жангни ташкил қилиш ҳуқуқига эга. Бу масала WBAнинг махсус йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўз вақтида кичкина-Жонс вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг яхши боксчи сифатида эътироф этилган. У тўрт вазн –ўрта, иккинчи ўрта, ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида чемпионлик камарини қўлга киритган ягона спортчи саналади. Унинг ҳисобида профессионал рингда қўлга киритилган жами 62 ғалаба (45 нокаут) ва 8та мағлубият бор.