Бирлашган жаҳон кураши (UWW) сентябрь ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли курашчилари рейтингини янгилади.

Юнон-рум курашчиси Рустам Ассакалов ва эркин йўналишдаги курашчи Ихтиёр Наврўзов ўз вазн тоифаларида иккинчи ўринга кўтарилиб олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда АҚШнинг Лас-Вегас штатида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши бўйича, 85 кг) ва Ихтиёр Наврўзов (эркин кураш, 65 кг) ўз вазн тоифаларида кумуш медалларни қўлга киритишган ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки олимпиада лицензияларини тақдим этишганди.

Юнон-рум кураши. -85 кг:
1 – Жан Беленюк (Украина),
2 – Рустам Ассакалов (Ўзбекистон),
3 –Ҳабибулла Ахлаги (Эрон).

Эркин кураш. -65 кг:
1 – Франк Чамизо (Италия),
2 – Ихтиёр Наврўзов (Ўзбекистон),
3 – Сайед Муҳаммади (Эрон).

Мавсумнинг қолган қисмида ҳам бир қатор турнирлар бўлиб ўтади. Жумладан Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Голден Гран-при мусобақасининг финал босқичи ташкил қилинади ва мазкур мусобақадан кейин ҳам рейтингларда ўзгаришлар