Норвегиялик гроссмейстер, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен Германиянинг Берлин шаҳрида давом этаётган жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шу билан у ўз унвонини сақлаб қолди.

Карлсен 15та турда 11,5 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Россиялик Ян Непомнящий иккинчи, озарбайжонлик шахматчи Теймур Ражабов учинчи, кубалик Леньер Домингес тўртинчи ўринни банд этди. Уч нафар шахматчи ҳам 10,5тадан очко тўплашди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган

Ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов 15 имкониятдан 9,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринни эгаллади.

Амалдаги жаҳон кубоги соҳиби россиялик Сергей Карякин ҳамда собиқ жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ҳам 9,5 очко тўплашди, лекин улар Қосимжоновдан кейинги ўринларни эгаллашди.