Россиянинг “СТС Медиа” компанияси “Перец” телеканалини ёпиб, “Че” номли янги канал очиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси хабар берди.

Компания “Перец”нинг агрессив брендидан қутулиб, жиддийроқ лойиҳа яратмоқчи.
Айтилишича, “Че” “меҳрибон ва кучли эркаклар” оилавий томоша қилиши мумкин бўлган каналга айлантирилади.

Канал номи “человек” (инсон), “честь” (ғурур), “увлечения” (қизиқиш), “чемпионы” (чемпионлар) сўзлари ҳамда Че Гевара исми билан ассоциация тарзида танланди.