Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Пентагон Сурия мухолифатига ўқ-дорилардан иборат юкни етказиб берганини тасдиқлади>>

АҚШнинг ҳарбий-транспорт самолётлари Сурияга ИШИД билан курашаётган муҳолифат учун ўқ-дорилардан иборат юкнинг биринчи партиясини парашютларда ташлади. Бу ҳақда Пентагонда ТАСС ахборот агентлиги мухбирига маълум қилинди.

Федерика Могерини: Башар Асад билан музокараларни БМТ олиб бориши керак>>

Европа Иттифоқининг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий раиси Федерика Могерини Суриянинг амалдаги президенти Башар Асад билан музокаралар БМТ бошчилигида ўтиши кераклигига ишончи комиллигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги: Россия самолётлари Сурияга контрабанда ташимоқда>>

Украина разведкасига Россия ҳарбий авиацияси учувчилари ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилаётганлари маълум бўлди.

“Ал-Қоида”нинг Сурия филиали раҳбари мухолифатни Россияга жавоб беришга чақирди>>

“Ал-Қоида” ташкилотининг Сурия филиали бўлмиш “Жабҳат ан-Нусра” раҳбари Абу Муҳаммад ал-Гулоний мамлакат мухолифатини Россиянинг ва алавийлар қўшинларининг ҳужумларига жавоб беришга чақирди. У Россия ҳарбийларининг суннийларга уюштираётган тартибсиз ҳужумларига ҳужум билан жавоб бериш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Россиянинг Суриядаги элчихонаси ҳудудига иккита мина ташланди>>

Россиянинг Суриядаги элчихонаси ҳудудига иккита мина ташланди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига дипломатик вакилликнинг биринчи котиби Эльдар Қурбанов маълумот берди.
Воқеа жойида ҳеч ким зарарланмади.

LA Times: Россия АҚШнинг Суриядаги имкониятларини чекламоқда>>

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Россиянинг Сурия ихтилофига аралашуви биринчи навбатда Владимир Путинга зиён келтиришини таъкидлаганда ҳақ бўлиб чиқиши мумкин.

Путин иқтисодий инқирознинг чўққиси ўтганлигини маълум қилди>>

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Россия иқтисодиёти қийин босқичдан ўтиб олиб, янги шароитларга мослашиш босқичида турибди.

Путин АҚШ қуроллари ИШИД қўлига тушмаслигига кафолат йўқлигини айтди>>

Россия президенти Владимир Путин АҚШ яна Суриянинг мўътадил мухолифатига қурол-яроғ етказишни бошлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Лавров: АҚШ Сурия мухолифатига етказаётган қуролларнинг бир қисми террористлар қўлига тушмоқда>>

Россия АҚШ томонидан Сурия мухолифатига етказиб берилиши кўзда тутилган қуролларнинг бир қисми террористлар қўлига тушаётганига шубҳа қилмаяпти, дея хабар тарқатди РИА «Новости».

WSJ: Суриядаги тузилмалар Асадга қарши кураш учун бирлашмоқда>>

Яқин Шарқдаги қуролли можароларга Россиянинг аралашуви натижасида Сурияда бир қатор мухолиф тузилмалар бирлашишга қарор қилди, дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Путин: Россия Сурияда етакчиликка интилмаяпти>>

“Россия Сурияда етакчиликка интилмаяпти, террорчиликка қарши курашга ҳисса қўшмоқчи, холос. Сурияда фақат битта етакчи бўлиши мумкин – Сурия халқи. Барча ҳаракатларимиз БМТ Йўриқномасига қатъий мос келади. 

Россия қирувчилари Сурияда ИШИД колоннаси ва ўқ-дори омборини йўқ қилди>>

Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД гуруҳининг ҳарбий техника колоннасини ҳамда уларга тегишли ўқ-дори омборини йўқ қилди. Бу ҳақда мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.