Сурияда ўзини портлатиб юборган ўзбек бола Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди

Ўзбекистон 13 Октябрь 2015 13785

ИШИД гуруҳи томонидан тарқатилган видеолавҳада сафдошлари билан хайрлашиб, зирҳли транспортёрда ўзини портлатиб юборгани қайд қилинган Жаъфар ат-Тайёр исмли йигит қирғизистонлик ўзбек эканлиги аниқланди.

Видеода уни амакиси, Жалолобод вилоятининг Сўзоқ туманида истиқомат қилувчи Ҳамидулло Ботиров таниб қолди. Айтилишича, йигитнинг асл исми Бобур Исроилов бўлиб, у 21 ёшда эди.
“Бобур онасининг ўлимидан сўнг 1.5 йил менинг уйимда яшади. Опамнинг ўғли Бобур мактабни тугатганидан сўнг 2013 йил ноябрида Россияга ишлагани кетганди, охирги марта биз у билан ўтган йилнинг мартида қўнғироқлашдик, шундан сўнг у билан алоқа йўқ бўлди”, - деди эркак.

Илгарироқ Ўзбекистон МХХ вакили камикадзенинг шахсини аниқлашнинг ва Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқлашнинг имкони йўқлигини маълум қилган эди.
“У қўшни мамлакатлардан бирида меҳнат муҳожирлигида ёлланган бўлиши мумкин”, - тахмин қилганди у.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар