Инстаграмда тилини ҳамиша чиқариб юрадиган мушукка бағишланган саҳифа қарийб 27 минг обуначи тўплади. Ижтимоий тармоқларнинг янги юлдузининг лақаби Мистер Магу бўлиб, у икки ёшда ва Канаданинг Ванкувер шаҳрида яшайди.

The Daily Mail нашрининг таъкидлашича, мушукнинг мухлислари баъзи машҳур инсонларникидан кўпроқ. Мушукнинг ноодатий кўриниши унда пастки жағ бироз орқароқ жойлашгани билан тушунтирилади. Айнан шу сабабли мушукнинг тили ҳамиша чиқиб туради.

Mr Magoo has 26,000 followers on Instagram with his owner regularly posting pictures in fun outfits

Mr Magoo is one of several tongue-out cats to shoot to fame on social media

Мушук унинг ноодатий кўринишига мос тарздаги стилга эга. Мисол учун, суратлардан бирида Мистер Магу гавайича кўйлакда “ўзини кўз-кўз қилган”. Мушук тушган суратлар катта машҳурликка эга бўлиб, кунига ўртача мингтагача ”лайк” йиғишга муваффақ бўлмоқда.