Тожикистонда президент Эмомали Раҳмоннинг саломатлик ҳақида айтган турли гаплари асосида яратилган “Эмомали Раҳмон: миллат саломатлиги – туман бойлик” деб аталган китоб чоп этилди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” миллий ахборот агентлиги маълум қилди. 

Ушбу китобга Эмомали Раҳмоннинг 1997 йилдан 2015 йилгача бўлган давр ичида мамлакатнинг турли вилоятлари аҳолиси, ёшлар, спортчилар ва мураббийлар, спорт ва соғлиқни сақлаш тармоғида фаолият юритувчи ходимлар билан учрашувлари ва суҳбатларидаги нутқлари ва мурожаатлари киритилган.

Китобга, шунингдек, тожик спортчиларининг турли даражадаги спорт мусобақалари – Олимпия ўйинларидан тортиб ихтисослаштирилган халқаро мусобақаларгача эришган ғалабалари, мамлакатда барпо этилган спорт инфратузилмаси объектлари ҳақида маълумотлар берилган. Китоб Тожикистонда таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси, Тожикистон Миллий Олимпия қўмитаси маслаҳатчиси Нарзулло Латипов томонидан яратилди.