Тунисга ИШИД сафидан тунислик жангарилар қайтиб келишмоқда

Жаҳон 13 Октябрь 2015 5174

Тунис ва Жазоир чегарасида жангарилар тунислик ҳарбийларга ҳужум қилиб, улардан 2 нафарини ўлдиришди ва 4 нафарини қаттиқ жароҳатлашди.

Тунис Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, аскарларга Кассерин тумани ҳудудида ҳужум уюштирилган.

Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, бу ҳужум учун жавобгарликни "Ал-Қоида" ташкилоти ўз зиммасига олган.

Тунисда 2015 йилнинг июнь ойи охирида Сус шаҳрида юз берган терактдан кейин жорий қилган фавқулодда ҳолат сақланиб қолмоқда.

Сусдаги теракт ижрочиси сифатида Ливиядаги жангарилар лагерида тайёрланган 23 ёшли талаба Сайфиддин Резги қўлга олинган. Ушбу теракт туфайли 39 нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлган.

Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, Туниснинг Ливия билан чегарасида вазият оғирлигича қолмоқда. Шунингдек, Тунисга Сурия ва Ироқдаги ИШИД сафидан тунислик жангарилар қайтиб келишни бошлашган.

Сусдаги терактдан олдинроқ, 2015 йилнинг мартида Бардо музейида амалга оширилган теракт туфайли 22 киши ҳалок бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар