Туркманистонда 12 октябрь куни кечаси 5,3 балл кучга эга зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Евроосиё-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълум қилган.

Ушбу зилзила маркази мамлакат пойтахти Ашхобод шаҳридан 144 км шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 6 км чуқурликда бўлган.

Зилзила талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар берилмади.