Украина Малайзияга тегишли Boeing самолётининг “Бук” ракетаси билан уриб туширилгани моделлаштирилган роликни намойиш қилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 3986

Украина бош вазири ўринбосари Геннадий Зубко Украинада Малайзияга тегишли Boeing самолётининг фалокатга учрашининг ўз версиясини тақдим қилди, деб хабар бермоқда “РБК-Украина” нашри.

Зубконинг айтишича, самолёт Снежное аҳоли пунктидан отилган “Бук-М1” ракетаси билан уриб туширилган. Зубко матбуот анжуманида “Бук”нинг самолёт билан тўқнашиши моделлаштирилган роликни намойиш қилди.

Зубконинг айтишича, видеода “ракета Снежноедан чиққани ва самолёт фавқулодда қўнишни ҳам амалга оширолмаслиги мақсадида учувчиларни мўлжалга олишга қаратилганлигини” кўриш мумкин.

“Роликдан бу назорат қилинмайдиган ҳудудда олдиндан режаланган теракт эканлигини кўриш мумкин”, деб таъкидлаб ўтди Зубко.

Зубконинг таъкидлашича, бу фожианинг моделлаштирилиши “Нидерландия томонининг техник ҳисоботидаги хулосаларга аниқ мос келади”.

Самолётнинг фалокатга учрашини тергов қилиш комиссияси самолёт “Бук” зенит мажмуаси ракетаси билан тўқнашганда учувчилар бир лаҳзадаёқ ҳалок бўлганлари ҳақидаги хулоса келган.

Кўпроқ янгиликлар