Украина разведкасига Россия ҳарбий авиацияси учувчилари ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилаётганлари маълум бўлди.

Сурияда Россиянинг “Хмеймим” авиабазасига келаётган ҳарбий самолётлар бортида сотиш учун контрабанда маҳсулотлари ва спиртчли ичимликлар олиб келинмоқда, деб таъкидламоқда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси.  

Россия Сурияда ўзининг контингентини оширмоқда: охирги икки кун ичида Ан-124, Ил-76 ва Ту-154Б-2 транспорт самолётлари “Хмеймим” аэродромига 5 та рейсни амалга оширди, дейилмоқда Украина разведка хизмати хабарида.

Украина разведкасининг таъкидлашича, шу аэродромдан Су-34, Су-24М ва Су-25 самолётлари 64 та парвозни амалга ошириб, Алеппо, Дамашқ, Идлиб, Латақия, Ракка ва Хама вилоятларидаги асосан Сурия ҳукуматига мухолиф бўлган ва аксарияти ИШИДга  алоқадор бўлмаган қуролли тузилмаларнинг объектларига зарба берган.