Россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов футбол билан яшайди ва Россия миллий терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишини истамоқда, деб маълум қилди ТАСС ахборот агентлигига тадбиркорнинг рафиқаси, Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова.

“Футбол Алишер Усмоновга хоббидир, унинг “шифохонаси”. Ҳаттоки қандайдир операциялар ёки мураккаб музокаралардан кейин ҳам футбол у учун ҳамма нарсадан устун ва ундан бошқа ҳамма нарса унга унут бўлади. Шунинг учун у Россия термаси ўз уйида 2018 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишини истамоқда”, деб таъкидлаб ўтди Винер-Усмонова.

Жорий йилнинг августида тадбиркор Россия футбол иттифоқига миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Фабио Капеллога тавон пули тўлашида кўмак берган ва беғараз молиявий кўмак сифатида 1 млрд рубль ажратган.