Виталий Кличко “сосиска” эмаслигини исботлади

Спорт 13 Октябрь 2015 7509

Собиқ боксчи, Киев шаҳри ҳокими Виталий Кличко “сосиска” эмаслигини исботлади, деб хабар беради РИА “Новости-Украина” агентлиги.
Шаҳарнинг спорт майдонларидан бирида ёшлар Кличкодан “қуёшча” машқини бажариб кўрсатишни сўради. Собиқ спортчи бош тортган. Шунда бу ердаги қизлардан бири уни “сосиска” деб атади. Шунда ҳоким фикридан қайтди.
“Сиз учун махсус, - деди Кличко. – Сиз мени хафа қилдингиз, “сосиска” деб атадингиз”.
Шундан сўнг у турникда машқни бажариб берди.

Кўпроқ янгиликлар