12 октябрь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида содир бўлган ЙТҲда Daihatsu Pyzar русумли машина ўт олган. Гувоҳларнинг айтишича, машина ичида Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқароси бўлган. Улар ёнаётган улов ичидан сакраб тушишга улгуриб қолишган.
Ўт ўчириш хизмати ходимлари ёнғинни тезда бартараф этган. Полицияга ҳеч қандай аризалар келиб тушмаган.