Америкалик бизнесмен, АҚШ президентлигига номзодлар орасида етакчи ўринларда кетаётган Дональд Трамп Россиянинг Суриядаги ҳарбий кампаниясини қўллаб-қувватлади. Бу хатти-ҳаракатлари билан у Владимир Путин учун АҚШ президентлигига энг яхши номзод бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Week нашри.
Путин Яқин Шарқдаги ҳарбий тўнтаришлар ва турфа инқилобларга кескин қарши чиққан бир пайтда, Ғарб давлатлари уларни қўллаб-қувватлайди. Жумладан, АҚШ президенти Барак Обама Сурияда президент Башар Асад ҳокимиятдан кетиши лозимлигини таъкидламоқда.
Аммо Дональд Трампнинг яқиндаги чиқишлари бу борада унинг позицияси Путинникига яқинроқ эканлигини кўрсатиб берди. Унинг фикрича, АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар минтақага тартибсизликнигина олиб келишди.
Шунингдек, Трамп суриялик қочқинларнинг катта қисми ИШИД жангарилари эканлигини ва улар Европада ҳарбий тўнтариш уюштириши мумкинлигини тахмин қилган эди.