Яқин Шарқдаги қуролли можароларга Россиянинг аралашуви натижасида Сурияда бир қатор мухолиф тузилмалар бирлашишга қарор қилди, дея ёзмоқда The Wall Street Journal.
Икки ҳафта муқаддам Россия Сурия ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан бери, мамлакатда учта мухолиф гуруҳ шаклланди. Мухолифат вакиллари улар сонининг ортиб бораётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда АҚШ томонидан қуллаб-қувватланаётган мухолиф тузилмалар ва “Ал-Қоида”дан мадад олаётган тузумга қарши бўлганлар президент Башар Асадга қарши кураш учун бирлашишга тайёр.
12 октябрда эса Асад армияси мухолифатдан Кафр-Набуд шаҳрини тортиб олишга муваффақ бўлган эди. Жанглар жараёнида 700дан зиёд ракета қўлланилган, бироқ орадан бир неча соат ўтиб, жангарилар шаҳарни қўшинлардан қайтариб олган.