Дунёдаги Халқаро Ислом университетлари федерацияси биринчи онлайн масофали Ислом университети очишни режалаштиряпти. Ушбу лойиҳа Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо элликдан ортиқ мамлакатдаги Ислом университетларини бирлаштиради.

Лойиҳа ташкилотчиларининг асосий мақсади, дунёнинг турли бурчаларида истиқомат қилувчи мусулмонлар чет элга чиқмасдан, уйларида туриб интернет орқали ўз билимларини оширишларидир.

Шунингдек, ушбу университетда, кўплаб нодир қўлёзмалар ва адабиётлардан иборат виртуал кутубхона ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.



Манба: muslim.uz