Хоразмдаги Маъмун академияси олимлари катта осётрсимонлар оиласига кирувчи бақра балиғини сақлаб қолиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Айни пайтда у фақат Амударёда сақланиб қолган. Аммо турли сабабларга кўра ушбу тур популяцияси Ўзбекистон Қизил Китобига киритиладиган аҳволга келиб қолди. Амударё бўйида яшовчи аҳоли ушбу балиқ шифобахш хислатларга эга деб ҳисоблайди.
Олимлар бу турни сақлаб қолиш учун уларни махсус ҳавзаларда сақлаб, сунъий равишда кўпайтиришни йўлга қўймоқда.

“Ўтган йили биз Амударёнинг Хонқа туманидан оқиб ўтадиган қисмини текширдик, - деди академия раиси Зокир Ражабов “Халқ сўзи” газетаси билан суҳбатда. – Натижада бақра балиқларининг бир қанчаси ушланди. Улар махсус яратилган сув ҳавзаларига қўйиб юборилиб, ўша ерда кўпайтирилмоқда. Бақра балиқлари учун ёмғр чувалчанглари ва креветкалардан иборат махсус рацион ишлаб чиқилди”.