Ўзбекистон Миллий университети Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари, доцент Лаълихон Муҳаммаджонова ҳар бешта тўйнинг бирида Love Story намойиш этилаётганидан таажжубда эканлигини маълум қилди.

“Бир-бирини таниганига бир ойгина бўлган ёшлар ҳақида Love Story тушириш мумкинми? Бу билан биз ўзимизни алдамаяпмизми? Клипни тайёрлашга 500 доллардан 1.5 минг долларгача сарфланади. Бу миллий анъаналаримизга мос келмайдиган мода кетидан қувиб пулларни ҳавога сочишдир”, - унинг сўзларини келтиради “Оила даврасида” газетаси.