“Аэрофлот” компанияси “Трансаэро” компаниясига тегишли 34 та самолётни ва 6 минг ходимини ўзига ишга олишга тайёр, деб маълум қилди “Аэрофлот” компанияси раҳбари Виталий Савельев Россия президенти Владимир Путиннинг ҳукумат аъзолари билан учрашувида.

“Аэрофлот” “Трансаэро”нинг 6 мингга яқин ходимини ўзига ишга олади. Биз лизинг берувчиларнинг “Трансаэро”га берган 34 та самолётини ҳам ўзимизга олишни режалаштирмоқдамиз”, деб айтди Савельев.

Россия транспорт вазири Максим Соколов “Трансаэро” ходимларининг умумий сонидан 6 мингдан кўпроғи “Аэрофлот” компаниялари гуруҳига ишга ўтишлари муминлигини тасдиқлаган.

“Компания банкротга учраган тақдирда кўп миқдордаги ходимлар Сбербанкка ишга ўтишлари мумкин. Сбербанк уларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди”, деб айтди вазир.

Соколовнинг айтишича, Москва авиация узелининг турли ташкилотлари ва компаниялари ходимларини иш билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.