Ўзбекистон олий хўжалик суди “Оҳангаронцемент” корхонасини 2009-2014 йиллар учун солиқлардаги камомадни тўлаши лозимлиги ҳақидаги даъвони асосли деб топди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Шу билан бирга, завод ушбу қарорни қайта кўриб чиқиш учун олий хўжалик судига протест киритган.

Корхона Россиянинг “Евроцемент груп” холдинги назорати остидадир. “Евроцемент груп” илгари ҳам Ўзбекистонда бундай муаммоларга тўқнаш келган. 2014 йил июлида Тошкент вилоят хўжалик суди Давлат рақобат қўмитасининг 1994 йил августида “Оҳангаронцемент”нинг хусусийлаштирилишини ноқонуний деб топиш тўғрисидаги даъвосини қондирди. Суд корхонанинг мулки ва банк ҳисобига банд солди. Июль ойи охирида завод акциядорлари апелляция берди. Шу йил декабрида хусусийлаштиришни ноқонуний деб топиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.