“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Лаҳор рейсини очади

Ўзбекистон 14 Октябрь 2015 2151

2016 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий акциядорлик компанияси Тошкент-Лаҳор рейсини очиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузҳат Содиғий билан учрашув чоғида маълум қилди.

Рейс 2016 йил мартида очилиши мумкинлиги хабар қилинди. Келажакда Тошкент-Исломобод рейсининг очилиши режалаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар