Саудия Арабистони Россия нефтини Европа бозоридан сиқиб чиқариш учун уруш бошлади. Сентябрь ойида Saudi Aramco денгиз йўли орқали Польшага нефть етказиб беришни бошлади ва Европага Россиянинг Urals русумли нефтидан ҳам арзонроқ нархда маҳсулот таклиф эта бошлади.

Саудия Арабистони бу бозорга биринчи марта чиқиш учун ўз маҳсулоти нархини сезиларли даражада туширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин “Россия чақиради!” форумидаги чиқишида айтиб ўтди.
“Рақобат ҳақида гапирар эканмиз, шуни айтишимиз керакки, Саудия Арабистони биринчи марта Польша бозорига чиқди.

Улар Гданьск орқали хом ашё етказиб бермоқда. Улар фаол равишда нархларни демпинг қилмоқда”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС.
“Бозор учун кураш нефть нархига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан биридир. Бу бюджет даромадларида ҳам акс этади”, - қўшимча қилди Сечин.